“FAST FOOD HOUS”хусусий корхонаси иш бошлади

Барча турдаги сифатли ва ранг-баранг таомлари билан халқимизга хизмат кўрсатишни мақсад қилган “FAST FOOD HOUS” умумий овқатланиш корхонаси янгидан қурилиб, иш фаолиятини йўлга қўйди.


Ташаббускор тадбиркор Сайфиддинов Шодлик ташаббуси билан қад ростлаган ушбу корхона бугунги кунда 5 та иш ўрни яратди ва 5 кишини доимий иш билан таъминлади.

Ушбу корхонанинг қуриб битказилиб, ишга туширилишига лойиҳа қийматига 360 млн.сўм инвестиция маблағлари ажратилган бўлиб, шундан корхонанинг ўз маблаги 300 млн.сўмни, банк кредити маблағи эса 60 млн.сўмни ташкил этади.

Кўркам қиёфа ва замонавий кўриниш касб этган ушбу корхона халқимиз учун Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги шодиёнасида кутилмаган совға бўлганини айтиш мумкин.

 


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари