ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ТУМАН БЎЛИМИ ОГОҲЛАНТИРАДИ
Бугун 23 февралда ҳудудимизда совуқ ҳаво ҳамда намгарчилик кузатилаётганлиги сабабли қуйидагиларга амал қилишингизни сўраб қоламиз:
Яъни:
- Автомобилингизни дов-дарахтлар, енгил конструкциялардан бўлган бино ва иншоотлар тагида ёки ёнида қолдирмаслик;
- Иложи борича бундай шароитда зарурат бўлмаса, кўчага чиқмаслик;
- Носоз, қўлбола газ ва электр мосламаларидан фойдаланмаслик;
- Мўриконларни яна бир бор кўрикдан ўтказиш талаб этилади.
Ушбу қоидаларга амал қилиш орқали Сиз, автомобилингизни турли талофатлардан асрайсиз. Содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазият, ёнғинлар, ис газидан заҳарланиш ва чақнаш каби ҳодисаларни олдини олишда бизларга яқин кўмакчи бўласиз, азиз ватандошлар!
ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ