“ХАЙРОБОД БАРАКА” ОИЛАВИЙ КОРХОНАСИГА ПРЕСС-ТУР
“Хайробод” маҳалласида жойлашган “Хайробод Барака” оилавий корхонасига пресс-тур ташкил қилинди. Пресс-тур иштирокчилари тадбир давомида корхона фаолияти ва ишчи ходимларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Бугунги кунда ушбу корхонада 45 нафар иш ўрни яратилган бўлиб, корхонада асосан трикатаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади ва чет давлатларига экспорт қилинади.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ