ХОТИН-ҚИЗЛАРГА СЕРТИФИКАТ ТОПШИРИЛДИ
Қўшкўпир туманида хотин-қизларга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ёрдам бериш, билим ва касб-ҳунар ўрганишга иштиёқи бор ишсиз хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли ҳал этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Бугунги кунда туманда “Аёллар дафтарига” киритилган 3985 нафар хотин-қизлар мавжуд бўлиб, уларни иш билан таъминлаш борасида ўқув-курслар ташкил этилмоқда.
Тикувчиликнинг сир-асрорларини ўргатиш бўйича “Файз” хусусий корхонасига ҳам ишсиз ёшлар жалб қилинган бўлиб, ўқув курсни муваффақиятли якунлаган ёшларга туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ойбиби Раҳимова томонидан “Сертификат”лар топширилди.
Эндиликда уларга ўз бандлигини таъминлаб, тадбиркорлигини бошлашлари учун имконият яратилди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ