Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашида

Бугун Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашида туман Кенгашининг 
57-сесссиясини чақириш учун кун тартибига киритиладиган масалалар юзасидан доимий комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.
Туман Кенгашининг маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвесциялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия йиғилишида Қўшкўпир тумани маҳаллий бюджетининг 2021 йиллик ижроси тўғрисида туман ҳокимлиги молия бўлими мудири ўринбосари Х.Машариповнинг ҳисоботи, шунингдек, “Туманда камбағалликни қисқартириш бўйича манзилли дастур ижроси” юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида туман камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари А.Таировнинг ҳисоботи тингланди.
Туман Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссия йиғилишида “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида “Қўшкўпиртумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи М.Собиров хисоботи тингланди. Йиғилиш савол жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди. Кўрилган масалалр юзасидан доимий комиссиялар қарорлари қабул қилинди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари