Қўшкўпир тумани 1-сон айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг миллий истиқлол ғояси ва ҳуқуқ фани ўқитувчиси Абдуллаева Дилдор Юлдошевна таълим соҳасидаги алоҳида хизмати ва ёш авлодни тарбиялашда қўшган ҳиссаси учун Халқ таълими вазири Ш.Шерматов томонидан “Халқ таълими фидоийси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Ўсиб келаётган ёш авлодга бор куч-ғайратини сафарбар этиб, уларнинг келажакда комил инсон, баркамол авлод бўлиб етишишлари учун кунини тунига улаб меҳнат қилаётган, ўз илм нури билан авлодлар йўлини ёритаётган шундай устозлар борки, улар билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Бугун анашундай мўътабар ва азиз устозлар юксак эътироф ва эътибор оғушида. Анашундай устозлар сафи кенгайишини кутиб қоламиз.