“Халқаро хотин-қизлар куни” кенг нишонланди

Бугун Қўшкўпир туманидаги “Назокат” тўйхонасида 8 март – “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Жўрабек Раҳимов байрам муносабати билан туман Хотин-қизларини,табаррук онахонларни ва тадбир иштирокчиларини табриклади.

Байрам тадбирида туманнинг энг фаол ва фидоий аёлларидан 220 нафари иштирок этди. Шундан Ватанимиз тараққиётига қўшган самарали ҳиссаси ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки учун 32 нафар аёллар ҳоким томонидан “Ташаккурнома” билан тақдирландилар. 12 нафар ёш спортчи қизларга эса диплом топширилди.  

Тадбир давомида вилоятимизда кўзга кўринган хушовоз хонандалар ўзларининг дилҳуш наволари билан даврага кўтаринки кайфият, ўзгача руҳ бағишладилар.

Тадбир якунида эса байрам иштирокчиларининг барчасига совғалар топширилди.  

 


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари