“ИЛГАЛДИ” МАҲАЛЛАСИДА СПОРТ ТАДБИРЛАРИ
“ИЛГАЛДИ” МАҲАЛЛАСИДА СПОРТ ТАДБИРЛАРИ
Бугун вилоят Миллий гвардия бошқармаси ва туман бўлими, туман ҳокимлиги, туман ДХХ, Туризм ва спорт бўлими, туман ёшлар ишлари агентлиги, туман ёшлар иттифоқи, туман ИИБ, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бўлими, Ватанпарвар ташкилоти, туман ФВБ, туман Мудофа бўлими, туман ХТБ, 9203 ҳарбий қисми билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони, 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сон қарори ижросини таъминлаш, аҳоли ва ёшларни спортга жалб қилиш, оммавий спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида туманнинг чекка ҳудудларидан бири бўлган “Ғозовот” қишлоғининг “Илгалди” маҳалласида “Соғлом ҳаёт учун-5000 қадам” шиори остида юриш марофони, шунингдек, от спорти, Камондан ўқ отиш спорти, стол тенниси, бадминтон, дзюдо, пневматик қуролдан ўқ отиш, велоспорт бўйича соҳа мутаҳасислари томонидан маҳорат сабоқлари ташкил қилинди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ