Тил билган эл билади. Ушбу мақол халқимизда бежизга айтилмаган. Бугун тилларни ўрганишга бўлган эътибор шу даражада оммалашмоқдаки, буни ёшларимизнинг билим ўрганишга бўлган иштиёқи ортиб бораётганидан англаш қийин эмас.
Бугун Қўшкўпир туман марказида янги, қулай, шароитларга эга “Ҳилол” ўқув маркази ўз фаолиятини бошлади. Бинонинг очилиш тадбирида туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ойбиби Раҳимова, туман имом хатиблари, нуронийлар, аҳоли вакиллари иштирок этдилар. Ўқув марказидаги шарт-шароитлар билан танишдилар.
“Ҳилол” ўқув марказида нафақат ёшлар учун, балки илм ўрганишга иштиёқи баланд катта ёш вакиллари учун ҳам инглиз, рус ва араб тилларини ўргатиш йўлга қўйилган. Тилларни мукаммал ва самарали ўргатишда малакали мутахассислар жалб қилинган.