"Иттифоқ" маҳалласида пахта йиғим-терим авжида...

Қўшкўпир тумани биринчи сектор ҳудудидаги “Иттифоқ” маҳалласида ҳам пахта йиғим-терим ишлари авжида.

Қўшни Туркманистон Республикаси билан чегарадош “Рустам Заҳриддин” фермер хўжалиги тумандаги энг илғор фермер хўжаликларидан бири саналади. Бу йил пахта мавсумида 663 гектар майдонга пахта экилиб, 1772 тонна пахта топшириш бўйича шартнома имзоланган. Уюшмаган аҳоли ҳамда “Темир дафтар” га киритилган фуқаролар ихтиёрий тарзда далада пахта териб, 1 кг пахтани 1000 сўмдан кунига санаб олмоқдалар.

Ғайрат-шижоат билан меҳнат қилаётган теримчиларнинг ҳар бири бир кунда 90-100 кг, айримлари эса 120-130 килограмдан пахта териб, илғорлар сафидан ўрин олмоқдалар. Уларни рағбатлантириш, қўллаб-қувватлаш, меҳнатини қадрлаш мақсадида совғалар ҳам топширилмоқда.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари