“КАМАЛАК ЮЛДУЗЛАРИ” республика болалар ижодиёти фестив
Қўшкўпир туманидаги 10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Камалак” юлдузлари” республика болалар ижодиёти фестивалининг туман босқичи бўлиб ўтди. Иқтидорли болаларни аниқлаш, уларнинг истеъдодларини намоён қилишларига имконият яратиш ва қўллаб-қувватлаш, ёш авлоднинг маданий савиясини юксалтириш, уларнинг маънавий оламини бойитиш, саънат ва гўзалликка интилишини кучайтириш, миллий санъат анъаналари ва йўналишларини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва давом эттириш мақсадида ўтказилаётган ушбу фестивал биринчи кунданоқ интеллектуал соҳибларини эзгулик йўлида бирлаштирди. Иштирокчилар классика, вокал, халқ чолғулари йўналишлари бўйича беллашдилар. Фестивалнинг иккинчи куни эса қизиқарли жараёнлар билан якунланади. Унда иштирокчи болалар рақс, тасвирий санъат, наср ва назм йўналишлари орқали ўз истеъдодларини кўрсатиб беришди. 6 та йўналиш бўйича ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан диплом билан тақдирландилар. Фаол қатнашган иштирокчиларга эса “Фахрий ёрлиқ”лар топширилди.