“ҚАҲРАМОНЛАР НОМИ БАРҲАЁТ”
"Янги Ўзбекистонда - эл азиз, инсон азиз"шиори остида мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишлаб, бугун Қўшкўпир туман “Ахборот кутубхона маркази”да "Қаҳрамонлар номи барҳаёт" мавзусида ФВБ собиқ раҳбари Дониёр Жабборов Раҳимович хотирасига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят ва туман Кенгаши, ФВБ, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Ахборот кутубхона маркази ходимлари ва ёшлар иштирок этди.
Дониёр Жабборов Раҳимовични хотирлаб, сўзга чиққанлар бу инсоннинг олийжаноблиги, ўз ишининг устаси, ташаббускор, фидойи инсон бўлганлигини алоҳида таъкидладилар ҳамда фарзандларига узоқ умр тилаб, шу инсон ортидан бориб ватанга керакли, жонкуяр ва комил инсон бўлиб етишишларини тилаб қолишди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳарбий бўлим бошлиғи, майор Фаррух Отажонов, Туман ФВБ бошлиғи, подполковник Машарипов Шуҳрат Рустамович, фахрий қутқарувчи Қутлимуратов Абдирим Машарипович, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Р. Исмоилова, Ижодкор ёзувчи Матқурбонов Болтабой ака ва ҳамкасб шогирдлари сўзга чиқиб, бу инсоннинг ҳаётий тажрибаси ва олиб борган фаолиятига тўхталишди. Шунингдек, инсон хотираси азиз эканлигини таъкидлаб ўтишди.