"КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ" ДАВОМ ЭТМОҚДА
Туманимиз бўйлаб “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида барча таълим муассасаларида турли тадбирлар ташкил қилинмоқда. Шу жумладан "Ўрта қишлоқ" маҳалласида жойлашган маданият марказида ҳам адабий кеча ташкил қилинди. Ушбу тадбир Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигига бағишланиб, тадбир давомида турли чиқишлар, монологлар, саҳна кўринишлар намойиш этилди.