“КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ"ГИ ЯКУНЛАНДИ
Хабарингиз бор, туманимизда 18-23 апрель кунлари “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида турли тадбирлар ўтказилди. Бугун туман ахборот-кутубхона марказида ушбу ҳафталикнинг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Ёпилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари Х.Рахимов иштирок этиб, ахборот-кутубхона маркази директори Гулшан Саидовага ташаккурнома тақдим этди. Шунингдек, тадбир давомида туман ҳокимлиги ва турли ташкилотлар томонидан ахборот-кутубхона марказига китоблар жамланмаси совға қилинди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ