“КУМУШ ТОЛА”миллий бойлигимиздир

Айни вақтда  Қўшкўпир туманида ҳам  миллий бойлигимиз ҳисобланган ипак қуртини парваришлаш қизғин паллага кирган. Халқимиз орасида “Кумуш тола” дея аталаётган пилланинг сеҳрини билмайдиган инсон йўқ назаримизда.

Бугун анашундай яхши ниятлар билан иш бошлаган халқимиз ипак қуртларини  қабул қилиб олишди ва аллақочон ишга киришишди. Меҳнат аҳли бу йил ҳам мўл ҳосил етиштириб, меҳнатининг самарасини кўриш ниятидалар.

Қўшкўпир туманида жорий йилда 201 тонна пилла етиштириш режалаштирилган. Шу нуқтаи назардан аҳолини иш билан таъминлаш, оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида  ипак қурти боқиш истаги бўлган оилаларга ипак қурти тарқатилди. 

Шунингдек,  фермер хўжалик ва касаначиларга биринчи мавсумда 3658 қути   пилла қурти тарқатилиб, улар билан шартномалар тузилди.  


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари