“КЎНАЗЕЙ” МАҲАЛЛАСИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ АВЖИДА
“КЎНАЗЕЙ” МАҲАЛЛАСИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ АВЖИДА
Айни кунларда Қўшкўпир тумани “Кўназей” маҳалласида ҳам ободонлаштириш ишлари қизғин давом этаётганини кўриш мумкин. Ҳамкорликда, ҳамжиҳатликда ҳикмат кўп деганларидек, маҳалла аҳли уюшқоқлик, бирдамдикда хашар ишларини олиб бормоқдалар. Уйларнинг том қисмлари таъмирланиб, ташқи томони ободонлаштирилмоқда. Эндиликда ҳар бир хонадон вакили ўз уйини обод қилиш мақсадида уйнинг олдига гуллар ва манзарали дарахтлар экиш ишларини режалаштирган, томорқа ишларини экишга ҳозирламоқдалар.
Маҳалланинг ободонлаштириш ишларига барча фуқаролар ўз хоҳишлари, ташаббуслари билан ҳамжиҳатлик ила ёндошмоқдалар.
Маҳаллада якка тартибдаги уй-жойларни таъмирлаш, чиқиндихоналар қуриш, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, ичимлик суви, газ, алоқа таъминотини яхшилаш, шунингдек, йўлларни таъмирлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ноқонуний қурилишларнинг олди олиниб, ноқонуний қурилмалар тартибли ҳолатга келтирилмоқда.