“КЎНАЗЕЙ” МАҲАЛЛАСИДА ТИББИЙ КЎРИК

“КЎНАЗЕЙ” МАҲАЛЛАСИДА ТИББИЙ КЎРИК
Бугун, “Кўназей” маҳалласида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва туман тиббиёт бирлашмасидан малакали шифокорлардан иборат гуруҳ тузилиб, аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил қилинди. Шифокорлар замонавий тиббий асбоб-ускуналар ёрдамида беморларга хизмат кўрсатдилар. Ногиронлиги бўлган, нафақадаги аҳоли вакилларини эса бевосита уйига бориб тиббий кўрикдан ўтказдилар.
-Мақсадимиз аҳолини соғлигини мустаҳкамлаш ва халқимизни тиббий ҳизматдан рози қилиш, – дейди туман саломатлик бўлими мудири К.Абдурасулов. Аҳоли тиббий хизматдан мамнунлигини билдириб, бугунига шукроналар айтдилар.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
 https://t.me/qoshkopirhokimlik


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари