“Қўшкўпир ниҳоллари” номли Давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотининг энг улуғ, энг азиз байрам Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида топширилиши кичкинтойларнинг қувончини икки карра оширди.
Ушбу маскан туманда фаолият олиб бораётган ташаббускор тадбиркор Шерзод Ибрагимов томонидан қуриб битказилган бўлиб, лойиҳа қийматига 4 млрд. 200 млн.сўм, ўз маблағидан 1млрд 200млн. сўм, банк кредити ҳисобидан 3 млрд. сўм инвестиция маблағлари ажратилди.
МТТ айни вақтда 15 нафар соҳа мутахассисларини иш билан таъминлади. Ушбу муассасада болажонларнинг баркамол инсон бўлиб етишишлари учун барча тўгараклар, маънавият ва мусиқа хоналари, спорт заллари муҳайё қилиб қўйилган.