Бугун Қўшкўпир туманида ташкил этилган “ҚЎШКЎПИР ПАРРАНДА КЛАСТЕР” МЧЖ корхонасида медиа-тур тадбири ташкил этилди.
Унда туман ҳокиминининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ойбиби Раҳимова, тил масалалари бўйича маслаҳатчиси Нодира Эшчанова, туман инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи ўринбосари Муродбек Қутлимуродов, журналист Руҳия Исмоилава, “Смайл” журналининг муҳаррири, блогер Беҳрузбек Ражабов, “Ижоддаги изланиш” телеграмканалининг админи, блогер Машариф Машарипов, туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Назокат Машариповалар иштирок этдилар.
Улар ушбу корхонада инвестиция лойиҳалари доирасида олиб борилаётган ишлар, корхонанинг экспорт фаолияти билан танишдилар.
Қўшкўпир туманининг “Амирқум” маҳалласида фаолият олиб бораётган “Қўшкўпир парранда кластер” масъулияти чекланган жамияти бугунги кунда халқимизга товуқ гўшти ва тухум маҳсулотларини етказиб бермоқда.
Бу ердаги маҳсулотлар нафақат ички маҳаллий бозорларни маҳсулотлар билан таъминламоқда, балки ташқи бозорларга, яъни, Қозоғистон ва Россия давлатларига экспорт қилинмоқда.
Корхонамиз туманимизнинг савдо, умумий овқатланиш тармоқларига, шифохона ва таълим-тарбия муассасаларига, қолаверса, буюртма асосида сифатли тухум ва гўшт маҳсулотларини етказиб бермоқда,-дейди “ҚЎШКЎПИР ПАРРАНДА КЛАСТЕР” МЧЖ раҳбари Улуғбек Мадаминов.-Корхонамиз бундан 1 йил олдин камсонли ишчиларни ташкил қилган бўлса, бугунги кунда 50 та ишчи ўрин яратилди ва “Аёллар дафтари” га кирган кўпчилик ишсиз хотин-қизлар ҳам иш билан таъминланди.