Қўшкўпир туманининг “Амирқум” маҳалласида “Қўшкўпир парранда кластер” масъулияти чекланган жамияти иш бошлади.
Савдо, умумий овқатланиш тармоқларига, шифохона ва таълим-тарбия муассасаларига, қолаверса, буюртма асосида сифатли тухум ва гўшт етказиб бераётган ушбу корхона бугунги кунда ўз маҳсулотлари билан ички бозорларни ҳам таъминламоқда.