“Конституция- бахтимиз қомуси”
Қўшкўпир тумани ахборот – кутубхона марказида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 30 йиллигига бағишлаб “Конституция- бахтимиз қомуси” мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Сардорлар Кенгаши, “Ҳаёт кўзгуси” газетаси муҳарририяти, туманимиздаги умумтаълим мактаблари ижодий- маданий масалалар бўйича тарғиботчилари ва ўқувчилар иштирок қилдилар.
Тадбирда сўзга чиққанларнинг барчаси ушбу муборак айём билан барчани қутладилар ва Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, ҳаётимизда тутган ўрни тўғрисида гапириб ўтдилар.
Сўнгра туманимизнинг 10 – сон умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар, шеърлар, рақслар намойиш қилинди.
Тадбир сўнггида фаол қатнашган иштирокчиларга фахрий ёрлиқлар тақдим қилинди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ