“Конституция- бахтимиз қомуси”
Қонунлар устувор бўлган жойда мамлакат обод, халқ эса фаровон бўлади
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги айёми Қўшкўпир туманида ҳам кенг нишонланди.
Қўшкўпир туманидаги Маданият марказида бўлиб ўтган байрам тантанаси барчага кўтаринки кайфият бағишлади.
Тадбирни туман ҳокими Жўрабек Рахимов кириш сўзи билан очди. Туман ҳокими ўз сўзида Муҳтарам Президентимиз бошчиликларида юртимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар, Конституция билан белгилаб берилган ҳуқуқларимизнинг тўла таъминланишини мақсад қилганлигини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, “Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, инсон учун” тамойили асосида Ўзбекистон Конституцияси ўзгариш ва янгиланишлар жараёнида экани алоҳида қайд этилди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 30 йил тўлиши муносабати билан таъсис этилган эсдалик кўкрак нишонлари билан тақдирланган фаолларга туман ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.
Эстрада ва опера хонандалари, "Дўмбоқча" МТТ болажонлари ҳамда ёш ижрочиларнинг куй-қўшиқлари, рақслар тадбирга ўзгача чирой бахш этди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ