"Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ"

Бугун Қўшкўпир тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда туман Ички ишлар бўлими шахсий таркиби билан "Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ" мавзуда ўн кунлик доирасида давра йиғилиши бўлиб ўтди йиғилишда ҳозирги замон миллий ва халқаро ҳуқуқда энг кўп қўлланилаётган атамалардан бири коррупция илдизини қурутиш, бугунги кунда ушбу иллатга қарши курашиш ва бу борадаги долзарб масалалар хусусида сўз борди.


Қайд этилганидек, бугунги кунда республикамизда коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олишнинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси ва аниқ тизими шаклланди. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” Қонуни қабул қилинди. Президентимизнинг бир қатор фармон ва қарорлари коррупция ҳолатларига қарши жиддий ислоҳотлар бошланганлигидан далолатдир. Бу борада вазирлик тизимида юқоридаги қонун, фармон ва қарорларнинг ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
 
ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари