“Кўп тармоқли-кўп даромадли” шу мавзуда семинар бўлди
Қўшкўпир туманидаги фермерчиликнинг туяқуш йўналишида фаолият олиб бораётган “Ибрат-Рўзмат” фермер хўжалиги бугун ёшлар учун ҳавас қиладиган объектга айланди. Туманимизнинг кўпчилик ёшлари бугун ушбу фермер хўжаликка бориб, тадбиркорликнинг сир-асрорларини яқиндан ўрганмоқдалар.
Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши Хоразм вилояти ҳудудий бўлими, Қўшкўпир тумани фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари, туманда фаолият олиб бораётган ёш фермерлар, хорижда ишлаб, ўз юртига қайтиб келган тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар иштирокида “Кўп тармоқли-кўп даромадли” мавзуида ўқув-семинар ўтказилди. Семинарда иштирокчилар туяқушнинг кўпайтириш ва боқиш сирлари, унинг терисидан қандай кийим-кечаклар ишлаб чиқариш лозимлиги хусусида тўлиқ тушунчага эга бўлдилар. Фермер хўжалик раҳбари Замира Тожиева тадбиркорлик масалалари бўйича ёшлар томонидан берилган барча саволларга тўлиқ жавоб берди, қилаётган эзгу амаллари юзасидан оз дўлса-да ёшларни тадбиркорликка бўлган қизиқишини ошишига ўз ҳиссасини қўшди.