"Қурбон ҳайти" муносабати билан пул мукофоти...

Қурбон ҳайити муносабати билан Президент совғаси топширилди

         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига асосан туманда коронавирус пандемияси даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий томондан қўллаб қувватлаш мақсадида Қўшкўпир туманида рўйхатга олинган жами 1670 нафар  ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилаларга “Қурбон ҳайити” муносабати билан совға тариқасида пул маблағлари топширилди. Ушбу оилалар учун жами 1 млрд. 405 млн. 126 минг сўм ажратилган бўлиб, жон бошига 175 минг 405 сўмдан пул мукофоти топширилди.

Бундай эътибор ва ғамхўрлик ҳар бир кишининг кўнглини тоғдек кўтарди. Уларнинг бирлари дилидаги энг яхши тилакларини билдирса, яна бирлари шукроналик билан камбағалликдан чиқиш учун мақсадлари муштарак эканини таъкидлашди.

         Пул маблағлари бир куннинг ичида туман ҳокимлиги томонидан барча хонадонларга манзилли етказиб берилди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари