“Қўшкўпир сув хўжалиги ва мелиорация коллежи”да...
Бугун “Қўшкўпир сув хўжалиги ва мелиорация коллежи”да “Йўл харитаси”да сув тежовчи суғориш технологияларини лойиҳалаш, жорий этиш ва уларни ишлатиш бўйича малакали мутахассислар ва соҳа олимлари тавсиялари асосида сайёр ўқув-курси, кўргазмали семинар ташкил қилинди. Ушбу ўқув-семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган бўлиб хозирда барча вилоятларда ташкиллаштирилмоқда.
Маълумки, сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса Оролбўйи минтақаларда қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш талаб этилмоқда.
Семинарда Вазирлар Махкамаси хузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг Хоразм филиали директори О.Ишчанов, барча сув ташкилоти раҳбарлари ва мутахассислари, фермер хўжалиги раҳбарлари ва яна бошқа кўплаб ёш мутахассислар қатнашдилар. Семинарда иштироқчиларга сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича кўргазмали воситалар ёрдамида тушунчалар берилиб, соҳага оид буклетлар ва флаерлар тарқатилди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ