“Қувноқ стартлар” мусобақаси ўтказилди.

Қўшкўпир туман ҳокимлиги, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда халқ таълими бўлими ҳамкорлигида 28-сонли мактабда 4-ва 5-синф ўқувчилари ўртасида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва маънавиятини юксалтириш бўйича Президентимиз томонидан жорий қилинган бешта муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши ижросини таъминлаш мақсадида “Қувноқ стартлар” мусобақаси ўтказилди. Тадбиркор Давлатназар Давлетов ҳомийлигида ўтказилган мазкур мусобақа Иттифоқ маҳалласида бўлиб ўтди. Унда иштирокчилар 5 та шарт асосида беллашдилар. Мусобақа якунида Т.Сатторова ҳамда мактаб директори Ж.Салилов томонидан спорт саломатлик гарови эканлиги, спорт билан ҳар ким ҳар кун шуғулланиши лозимлиги айтиб ўтилди. Барча фаол иштирокчиларга ҳомийлар томонидан совғалар топширилди, спорт бўлими томонидан “Фахрий ёрлиқ” лар тақдим этилди.

    

 


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари