Барча турдаги сифатли ва ранг-баранг таомлари билан халқимизга хизмат кўрсатишни мақсад қилган “Гулмира-Малика-Мақсадбек” умумий овқатланиш оилавий корхонаси янгидан қурилиб, иш фаолиятини йўлга қўйди.
Ташаббускор тадбиркор Шарофат Машарипова ташаббуси билан қад ростлаган ушбу корхона бугунги кунда 10 та иш ўрни яратди ва 10 нафар кишини доимий иш билан таъминлади. Ушбу корхонанинг қуриб битказилиб, ишга туширилишида Агробанк туман филиали томонидан 900 млн сўмлик кредит маблағлари, шунингдек, тадбиркор томонидан 900 млн сўм пул маблағи ажратилган.
Кўркам қиёфа ва замонавий кўриниш касб этаётган ушбу оилавий корхонанинг ҳар бир хонаси ўзгача дид ва нафосат билан безатилган.