“МЕНИНГ ЙЎЛИМ” ЛОЙИҲАСИ АМАЛДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининиг 2022 йил 2 февралдаги “Автомобиль йўллари соҳасида очиқлик стандартларини жорий этиш ва соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 49-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга биноан бюджет маблағларини сарфланишида фуқаролар иштирокини янада ошириш ва юртимиздаги мавжуд ички йўллар сифатини яхшилаш мақсадида 2022 йилдан бошлаб туман ва шаҳарлар бюджетлари параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратиладиган маблағларнинг 50 фоизи «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички йўлларни таъмирлашга йўналтирилиши қатъий белгилаб қўйилди. 

Бу тизим “Ташаббусли бюджет” жараёнларидан фарқли ўлароқ бир йилда бир маротаба ўтказилади.

Шу асосида фуқаролар томонидан энг кўп овоз йиғилган таклифлар инобатга олиниб, Қўшкўпир тумани “Гулзор” маҳалласи Мустақиллик кўчасида “Менинг йўлим” лойихаси доирасида 0.545 км ички  йўлларига асфальт ётқизилди.

“Менинг йўлим” лойиҳасида ғолиб таклифлар асосида ҳудудларда ички кўчаларни равонлаштириш тадбирлари давом этмоқда.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ                                                                                


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари