“МЕҲР-САХОВАТ” кўкрак нишони билан тақдирландилар

Маҳалла фидойилари
“МЕҲР-САХОВАТ” кўкрак нишони билан тақдирландилар
Маълумки, халқимиз синовли кунларни бошидан ўтказди. Анашундай COVID-19 пандемияси даврида мардлик ва жасорат кўрсатган, маҳалла аҳлини қўллаб-қувватлаб, меҳр-оқибат, саховат ва ҳиммат каби фазилатларни улуғлаб, аҳолининг эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшган, қолаверса, хайрия ва саховат ишларини тўғри ва холис ташкил қилишда ҳамжиҳатлик муҳитини ярата олган, маҳаллаларда тинчлик ва фаровонлик ҳукм суришига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган маҳалла фидойиларининг 72 нафари “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Ушбу кўкрак нишонни Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов ўз эгаларига тантанали тапширди ва уларга ўз миннатдорлигини билдирди.


ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари