Қизғин баҳс, беллашув асосида бўлиб ўтган “Ҳоким соврини учун” спорт мусобақаси барча спорт ихлосмандларини эзгу мақсад йўлида бирлаштирди.
Қўшкўпир тумани БЎСМда бўлиб ўтган ушбу мусобақада спортнинг волейбол тури бўйича “Чаманзор”, “Баратлар”, “Хонобод” маҳаллаларида яшовчи кўнгилли аёллар, мини футбол тури бўйича “Тараққиёт”, “Незахос”, “Амирқум” маҳаллаларидаги эркаклар иштирок этган эдилар.
Ушбу мусобақада ғолиб бўлган спортнинг волейбол туридан “Чаманзор” маҳалласидаги спортчи аёллар ва мини футбол туридан “Тараққиёт” маҳалласидаги спортчи эркаклар ҲОКИМ СОВРИНИга эга бўлдилар.