“ОРЗУЛАР ДАРАХТИ”ОРЗУЛАР РЎЁБИГА АЙЛАНДИ

    Болалигидан, бир сўз билан айтганда, эсини таниб бошлагандан нималарнидир орзу қилмайдиган бола бўлмаса керак.

Чунки орзу, ният, мақсад, қизиқувчанлик, интилиш ҳар бир ўсиб келаётган авлоднинг келажагини белгилаб берувчи асосий мезондир. Иссиқ жон иситмасиз бўлмайди деганларидек, баъзан болажонларимиз бетоб бўлиб қолгудек бўлса тушкунликка тушишади, мақсадларини амалга ошмаслигидан хавотирланишади.

Бироқ уларнинг кўнглига йўл топа оладиган, орзуларини бир зумда рўёбга чиқарадиган шундай “дарахт”лар борки, улар шу оннинг ўзидаёқ бетоблигини унутиб, соғайишга ҳаракат қилишади. Бу “Орзулар дарахти”дир.

         Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қўшкўпир туман Кенгаши томонидан “Ёшлар ойлиги” доирасида туман тиббиёт бирлашмасининг болалар бўлимида даволанаётган болалар ўртасида “Орзулар дарахти” лойиҳаси ўтказилди. Унда болалар қўлларидаги қоғозга ўз орзуларини ифода этишди. Сўнгра, қоғозга исм-шарифи ёзилган ҳолда “Орзулар дарахти”га илиб қўйилди. Унда болаларнинг ота-оналари ҳам иштирок этдилар.

Тадбир сўнгида эса болажонлар ўзлари орзу қилган, яхши кўрган нарсаларига эга бўлишди. Уларга эртак китоблар жамланмаси, ёшлар иттифоқининг махсус кийимлари совға қилинди.  

Яъни, уларнинг орзулари туман “Камалак” болалар ташкилоти томонидан рўёбга чиқарилди. Барча болалар қўллаб-қувватлантирилди. Ушбу лойиҳа бемор болалар учун унутилмас ва кутилмаган таассуротларга бой бўлди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари