“Обод маҳалла”, “Обод кўча” ва “Обод хонадон” мезонларининг асосида халқимизнинг турмуш-тарзи, фаровон ҳаёти мужассамдир.
Бугун Қўшкўпир туманининг барча маҳаллаларида ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Кўчалар, уйлар ва мактабларнинг атрофи тозаланиб, янги қиёфа кашф этмоқда. Одамларнинг руҳиятига таъсир этиб, ўзгача кайфият бағишлаётган ободонлаштириш ишлари барчани, жумладан, маҳалла аҳлини бир мақсад йўлида бирлаштирмоқда, ҳамжиҳатликни мустаҳкамламоқда.