“Она тили – бу миллатнинг руҳидир”
Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўшкўпир туман бўлинмаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан ҳамкорликда, Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари 9203 ҳарбий қисмга қарашли Қўшкўпир туманида жойлашган Чегарани қўриқлаш взводи ҳарбий хизматчиларига “21 октябрь -Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун” муносабати билан “Она тили – бу миллатнинг руҳидир” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Унда сўзга чиққанлар тил миллатнинг улкан бойлиги ва бебаҳо мулки, дунё халқлари ва миллатларнинг маданий манбаи эканлигини алохида таъкидлаб ўтдилар.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ