Бугун Қўшкўпир туманидаги 10-сонли мусиқа ва санъат мактабида “Қадринг баланд бўлсин она тилим!” шиори остида “она тили ва адабиёт” фан ойлигининг якунланиши муносабати билан адабий-бадиий кеча ташкил этилди.
Унда ижодкорлар, фан ўқитувчилари, ўқувчилар, методистлар, ёш шоирлар иштирок этдилар.
Тадбир давомида ўқитувчилар томонидан Саид Аҳмаднинг “Келинлар қўзғолони” асари саҳнада ижро этиб берилди.
Ўқувчилар томонидан эса она тилини улуғловчи куй ва қўшиқлар янгради, шеърлар айтилди.