“Она тилим-миллат ғурури" мавзусида тадбир бўлиб ўтди

Қўшкўпир туманидаги 2-сон мактабда ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан “Она тилим-миллат ғурури” мавзусида адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди.

Тадбирда “Ҳаёт кўзгуси” газетаси муҳаррири М.Тиллаева, туман ижодкорларидан Отаназар Қурбонбоев, туман ҳокимининг тил масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Эшчанова, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари О.Эшчановлар иштирок этдилар ва она тилимизнинг ўзига хослиги, бугунги кунда давлат тилининг нуфузи ва мақомини ошириш борасидаги ислоҳотларга тўхталиб, инсон ўз она тилини севиши, унинг қадр-қимматини янада ошириш бўйича сўз юритдилар.


Тадбир давомида ўқувчилар томонидан саҳна кўринишлари ижро қилиб берилди, ўзбек тилига бағишланган шеърлар айтилди. Улар томонидан янграган жонли ижродаги қўшиқлар даврага янада завқ бағишлади.

 

Тадбир давомида фаол иштирок этган ўқувчиларга бадиий адабиётлар ва миллий либослар совға қилинди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари