“PERSON” ХУСУСИЙ КОРХОНАСИ ФАОЛИЯТИ
Бугун вилоят прокурори Б.Қудратходжаев туман ҳокими Ж.Рахимов, туман прокурори Б.Матрасулов ҳамроҳлигида тумандаги пойабзал ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошираётган “PERSON” хусусий корхонаси фаолияти билан танишди.
Маълумот ўрнида 2022 йилда ҳудудий инвестиция дастурига асосан амалга ошириладиган лойиҳалар орасида “PERSON” хусусий корхонасининг янги ташкил қилаётган “Пойабзал ишлаб чиқариш” лойиҳаси ҳам бор. Ушбу инвестиция лойиҳасининг умумий қиймати 10,3 млрд сўмни ташкил қилади ва лойиҳа доирасида янги 120 та иш ўрин яратиш режалаштирилган.