ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ҚЎШКЎПИР ТУМАНИДАГИ ТАДБИРКОРЛИК ОБЪЕКТЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ
Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов бошчилигида шаҳар ва туман ҳокимлари, секторлар раҳбарлари, тегишли мутасадди раҳбарлар Қўшкўпир деҳқон бозори қошида “Асл захира чорва” МЧЖ томонидан ташкил қилинган гўшт йўналишидаги чорвачилик ва паррандачиликни ташкил қилиш бўйича лойиҳалар билан танишдилар.
Бугунги кунда ушбу лойиҳа негизида 200 бош қорамол боқилиб, 15000 бош парранда парваришланмоқда. Семинар давомида бўрдоқи қорамолларни етиштириш ва паррандачиликда гўшт етиштириш учун сарфланадиган харажатлар, ҳисоб-китоб ва кутилаётган натижалар, янги иш ўринларининг яратилиши, лойиҳанинг умумий қиймати ва қуввати ҳақида маълумотлар берилди.
Манашундай тадбиркорлик фаолиятларини ташкил қилиш ва кўпайтириш, янги иш ўринларини яратиш, бандликни таъминлаш бўйича вилоят ҳокими барча туман ва шаҳар ҳокимларига кўрсатмалар берди.