“QO’SHKO’PIR BARAKA TEXTILE”
Бугун Қўшкўпир туманида “QO’SHKO’PIR BARAKA TEXTILE” тикувчилик мажмуаси фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими ўринбосари С.Салаев бугунги кунда Қўшкўпир туманида олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, янгиланишлар, хотин-қизларни иш билан таъминлаш ҳамда аҳолининг яшаш тарзини яхшилаш борасида олиб борилаётган эзгу ишлар ҳақида айтиб ўтди.
Мазкур тикувчилик мажмуасининг иш бошлаши натижасида 50 нафарга яқин хотин-қизлар бандлиги таъминланди. Замонавий хорижий технология ва тикув машиналари билан жиҳозланган янги корхонада айни пайтда 50 нафар хотин-қизлар махсус курсларда ўқитилиб, ишга қабул қилинди. Корхонада ишчилар учун барча шароитлар яратилган.