Бугун Қўшкўпир тумани марказида “Рақамли технологиялар ўқув маркази” ўз иш фаолиятини бошлади.
Ушбу объектнинг очилишида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекось, вилоят ҳокимининг ўринбосари Санъатбек Салаев, туман ҳокими Жўрабек Раҳимов ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари, ёшлар иштирок этдилар.
“Рақамли технологиялар ўқув маркази” тўлақонли фаолият кўрсатиши учун зарур технологик воситалар билан жиҳозланди.
Шу жумладан, компьютерлаштирилган ўқув хонасида ёшларга ахборот технологиялари ва электрон тижорат соҳасида инновацион тадбиркорлик асосларини ўргатиш, дастурлаш ва шу каби кўплаб асосларини ўргатиш учун барча зарур шароитлар яратилган.
-Биз ёшлар учун ўқув марказнинг иш бошлагани катта имкониятларни яратиб беради. Ушбу шароитлар биз ёшларни ахборот технологияларини янада мукаммал билишимизга имконият яратади,-дейди 1-сон ИМИ ўқувчиси Дилафруз Бахтиёрова.