“САХОВАТ ВА КЎМАК” умумхалқ ҳаракати амалда!

Бугун ушбу ташаббус доирасида Қўшкўпир туман ҳокимлиги, туман прокуратураси ҳамда “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси туман филиали ҳамкорлигида саховат тадбирлари ташкил қилиниб, “Маст”, “Незахос” маҳаллаларида истиқомад қилувчи 60 та эҳтиёжманд, якка ёлғиз, ногиронлиги бор, вақтинча ишсиз хонадонга 10 турдан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотлари жамланган истеъмол саватчалари етказиб берилди. Ушбу хайрли ишга тумандаги энг илғор тадбиркорлардан бири Дилшод Раҳимов ҳам ўз ташаббуси билан 10 та хонадонга ҳомийлик қилди.

Пандемия шароитида давлатимиз биз каби карантинда вақтинча ишсиз, якка ёлғиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани йўқ. Президентимиз бизнинг саломатлигимиз, келажагимизни ўйлаб қайғуряптилар. Қолаверса, меҳрибон ва олижаноб халқимиз ўзининг чинакам саховатли эканлигини яна бир бора намоён қилмоқда. Халқининг бошидан силайдиган, оғир кунларда ёрдам қўлини чўзиб, озиқ-овқатлар билан таъминлайдиган, иш билан таъминлаш масалаларига жиддий эътибор қаратадиган  давлат дунёнинг ҳеч қаеридан топилмаса керак.  Манашундай эътибор, ғамхўрлик кўрсатилаётган экан, биз ҳам ўз уйимизда қолган ҳолда касалликни енгишга, коронавирус инфекциясини тарқалиб кетмаслигига ўз ҳиссамизни қўшамиз.

Ҳа, халқимиз томонидан билдирилган манашундай самимий сўзларни тинглар эканмиз, чинакам одамийлик хусусиятига эга самимий, қалби очиқ, саховатпеша инсонлар кўплигига амин бўламиз ва шукрона билдирамиз.

Карантин эълон қилинганлиги боис бугун халқимиз коронавирус деб аталаётган инфекцияни кенг тарқалишини олдини олишга кўмаклашиш мақсадида уйда қолмоқда. Мавжуд вазиятни яхши тушунган халқимиз ва жамоатчилигимиз ҳозирги оғир пайтда аҳолининг ёрдам ва кўмакка муҳтож қатламларини аниқ, манзилли асосда қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ҳақидаги ташаббусни кўтаринки руҳда қабул қилиб, амалий ёрдамлар кўрсатмоқдалар.

 


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари