САХОВАТЛИ ТАДБИРЛАРБАЙРАМ КАЙФИЯТИНИ ТОҒДЕК КЎТАРДИ

Инсонлар қалбига йўл топиш, уларнинг дардини тинглаш ва муаммоларига ечим топиш фақатгина саҳоватпеша инсонларга хос хусусиятдир. Халқимизда шундай гап бор: “Савоб ишни ҳар ким қилиши керак, савоб ишни ҳар кун қилиш керак”. Бу гап бежизга айтилгани йўқ. Бугун Қўшкўпир туманида истиқомат қилувчи ҳар бир инсон эъзоз ва эътиборда эканлигини алоҳида таъкидлаш мумкин.

Янги йил байрами муносабати билан  Қўшкўпир туман ҳокимлиги, туман ҳокими  Жўрабек Раҳимов ҳамда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Қудратбек Игамбергеновлар  тумандаги кам таъминланган, кекса, ногиронлиги бўлган фуқаролар, шифохонада турли ташхислар билан даволанаётган беморлар, оналик  бахтига муяссар бўлган аёллар ҳолидан хабар олдилар, соғлигини сўраб, уларнинг 50 нафарига совғалар топширдилар. Янги йил байрамида хуш кайфият улашиш мақсадида Қорбобо ҳам ўзининг совғалари билан ташриф буюрди.

-Биз уруш қатнашчиларини туман ҳокимлиги томонидан ҳамиша совға-саломлар билан йўқлаб келишади,-дейди Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Вапо ота Искандаров. –Биз кексалар эъзозланаётганимиздан хурсандмиз. Бундай эътиборни олдинлари орзу ҳам қилолмаганмиз. Бугунимизга минг шукур. Янги йилда юртимиз бунданда файзли, омадли бўлсин.

Янги йил байрами муносабати билан ташкил қилинган саховат тадбирлари кўнгилларга қувонч, юзларга табассум улашди. Бугунидан мамнун беморлар, кекса отахон-у онахонлар қўлларини дуога очиб, юртимиз бундан-да фаровон бўлишини тиладилар.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари