“САИД БОҚИРЖОН БОБО” ЗИЁРАТГОҲИГА КЕЛИНГ

“САИД БОҚИРЖОН БОБО” ЗИЁРАТГОҲИГА КЕЛИНГ

Ички зиёрат туризмини ривожлантириш ҳамда тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга ошириш мақсадида Хоразм вилояти Миллий гвардия бошқармаси, туман Туризм ва спорт бўлими, туман ИИБ ходимлари Ғозовот қишлоғининг “Илгалди” маҳалласида жойлашган Саид Боқиржон эшон бобо зиёратгоҳида бўлиб,  ушбу зиёратгоҳ тарихи ва у ерда сақланаётган тарихий ашёлар, қўлёзмалар билан танишдилар. Ушбу зиёратгоҳда ғайриоддий тасбеҳ сақланади. Тасбеҳнинг узунлиги 3 метр бўлиб, 300 дона кабутар тухуми катталигидаги ёғоч мунчоқлардан иборат.

-Бу тасбеҳ бизга бобокалонимиз Саид Боқиржон эшондан мерос бўлиб қолган. Аввал уни ўғиллари, ундан кейин қиз невараси сақлаб келган. Ҳозир эса бу ноёб ашё бизнинг хонадонда сақланади, — дейди Назарбой Ражабов.

Маълумот ўрнида, Саид Боқиржон эшон ўз даврида мударрислик қилиб, кўплаб марказий осиёлик талабаларни ўқитган. Уларнинг орасида ўзбеклардан ташқари туркман, қорақалпоқ ва қозоқ миллатига мансуб йигитлар ҳам таҳсил олган.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

 

 

 

 

 


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари