“САЙЁР ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ”ташкил этилди

Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси томонидан Кўшкўпир туман марказидан 27 км узоқликда жойлашган Ғазовот қишлоғи аҳолиси учун “САЙЁР ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ” ташкил этилди.

Унда вилоят Адлия бошқармаси, Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси, туман ДХМ, Адлия бўлими, ФҲДЁ бўлими ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбар ва ходимлари иштирок этдилар.

Тадбир давомида аҳолига 100 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди, тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар ва давлат хизматларини онлайн тарзда олиш юзасидан тушунтиришлар берилди. Бу орқали аҳоли ўрасида электрон давлат хизматларидан фойдаланувчилар сонини ошириш тарғиб қилинди. Шунингдек, тадбиркорликка қизиққан, ишсиз ва уюшмаган ёшлар учун маслаҳатлар берилиб, Давлат хизматлари марказларида «Ҳар бир тадбиркор- ёшларга мададкор» тамойили асосида «Ёшлар 1+1» дастури доирасида   ўтказилаётган ўкув-семинарлар ва ёшларга яратилаётган имкониятлар юзасидан тушунтиришлар берилди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари