“СПОРТНИ СЕВ, СПОРТ БИЛАН ЯША”

“СПОРТНИ СЕВ, СПОРТ БИЛАН ЯША”

шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди

Ёшларни спортга кенг жалб қилиш, улар орасида спортни оммалаштириш, аҳолида соғлом турмуш тарзини кенг шакллантириш ва спортга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида Қўшкўпир туманидаги БЎСМ да “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида туман очиқ биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди. Унда волейболчи қизлардан ташкил топган 6 та жамоа беллашдилар.

Мусобақа натижасига кўра, 2-сон мактаб жамоаси 1-ўринни, БЎСМ жамоаси  2-ўринни, Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ёшларидан иборат жамоа эса 3-ўринни эгалладилар. Ғолиблар Жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан диплом билан тақдирландилар.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари