“Синовдан юксалишга қатъий қадам” тадбири ўтказилди

Қўшкўпир тумани ИИБ Пробация бўлими ҳисобидаги шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш ҳамда қайта жиноят йўлига кирмасликларини олдини олиш мақсадида Хоразм вилояти ва Қўшкўпир тумани ИИБ Пробация гуруҳи, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида профилактик тадбирлар ўтказилди.

Тадбир тумандаги учинчи секторда жойлашган “Чаманзор” маҳалласидаги сунъий қопламали мини футбол майдончасида бўлиб ўтди. Унда Хива туман ва шаҳар, Шовот туман, Қўшкўпир туманларидаги пробация ҳисобида турувчи 30 ёшгача бўлган жами 45 нафар ёшлар иштирок қилдилар ҳамда спортнинг мини футбол тури бўйича беллашдилар.

“Синовдан юксалишга қатъий қадам” шиори остида очиқ ва самимий мулоқот тарзида ўтказилган ушбу тадбирда ёшлар қайта жиноят этмасликларини, ўқишга ва ишга жойлашиб, жамиятда ўзларининг муносиб ўрнига эга бўлишларини тушуниб етдилар.

Хоразм вилояти  ИИБ пробация бўлими катта инспектори М. Отаев, Қўшкўпир туман ИИБ пробация гуруҳи катта инспектори М. Бобожонов, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ходимлари, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими раҳбари Т.Сатторовалар сўзга чиқдилар ва ҳисобда турувчи ёшларнинг   турмуш шароитини яхшилаш, қийнаб келаётган муаммоларини ижобий ҳал этиш, ҳуқуқий, психологик, моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатиш лозимлигини  айтиб ўтдилар, уларга мавзу юзасидан тўлиқ ва батафсил тушунтиришлар бердилар.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари