"Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам"

Қўшкўпир туманида бугун  аҳолини оммавий спортга жалб қилиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида 200 дан зиёд фуқаролар иштирокида Спортни ривожлантириш бўлими ташаббуси билан "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам " шиори остида пиёда юриш марафони ўтказилди.

Унда Хоразм вилояти Чавандозлар мактаби, Қўшкўпир туман ҳокимлиги, туман ИИБ, Спортни ривожлантириш бўлими, туман Қўриқлаш бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қўшкўпир туман Кенгаши, туман Ёшлар ишлари агентлиги, туман ХТБ, туман Ватанпарвар ташкилоти, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди Қўшкўпир туман бўлинмаси,  умумтаълим мактаби ходимлари, маҳалла фаоллари ҳамда корхона ва ташкилот ходимлари, ёшлар иштирок этишди.

Марофонда сўнгида спорт мактабида камондан ўқ отиш, от чоптириш каби маҳорат дарслари ҳам бўлиб ўтди.

Спортни ривожлантириш бўлими раҳбари Т. Саттарова ҳамкор ташкилотларга ўз миннатдорчилигини билдириб, ташаккурнома ва эсталик совғалар билан тақдирлади. 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари