Бугун жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда аҳоли фуқароларининг жисмонан соғлом бўлишини таъминлаш мақсадида спорт тадбири ўтказилди.
Унда корхона, ташкилот ходимлари, ёшлар, катта ёш вакиллари, бир сўз билан айтганда, 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган кўнгиллилар қатнашди ва “Соғлом турмуш тарзи учун 5000 қадам” шиори остида юриш марофонида иштирок этдилар. Бадантарбия машғулотлари ўтказилди. Спортнинг шашка, шахмат, спорт тенниси, бадминтон турлари бўйича эса беллашдилар.
Тадбир якунида мусобақа ўз ғолибларини аниқлади. Унга кўра, спортнинг бадминтон тури бўйича Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ходими Манзура Хўжаева, шахмат тури бўйича туман Халқ таълими бўлими ходими Тинчлик Юсупов, стол тенниси бўйича спорт мактаб мураббийси Замира Сапаева, шашка тури бўйича Илҳом Сапаевлар 1-ўринни эгалладилар ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан диплом билан тақдирландилар.