"Спорт - узоқ умр гарови"

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили" да амалга оширишга оид Давлат дастури" ижросини таъминлашга кўмаклашиш бўйича туман кенгаши Дастурининг ижроси бўйича, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2020 йил 27 ноябрдаги БМ-06/1300-сонли хатига ҳамда 8-Декабр Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 28 йиллиги муносабати билан "Спорт - узоқ умр гарови" шиори остида Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қўшкўпир туман кенгаши ва туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан ҳамкорликда спорт мусобақаси ўтказилди.

Ушбу мусобақада давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши тасарруфидаги бошланғич ташкилотлардан спортга ишқибоз бўлган ходимлар қатнашдилар. Улар шахмат, шашка ва теннис бўйича ўзаро куч синашдилар.Мусобақа якунида ғолиблар аниқланди. Ғолибларга ва иштирокчиларга туман Кенгаши раиси Саломат Хўжаниязова эсдалик совғаларини топширди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари