Ёш авлодни комил инсон қилиб тарбиялашда, уларнинг салоҳияти юксак бўлиши ҳамда маънавиятини оширишда кўз нурини ва бор меҳрини аямасдан болажонларга таълим-тарбия бериб келаётган Қўшкўпир тумани 7-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Севара Рўзметова 1 октябрь-Ўқитувчи ва мураббийлар кунида “ШУҲРАТ” медал билан тақдирланди.
Ушбу юксак мукофотни Қўшкўпир тумани ҳокими Жўрабек Раҳимов туман Прокурори ҳамда туман ИИО ФМБ бошлиғи иштирокида топширди.